Янги давр технологияси: Коинотга дарвоза – GateWay

GateWay Ойнинг атрофида айланиб юрадиган космик аппаратлар блоки бўлиб, инсоннинг Ойга доимий ва узоқ муддатли бориб қайтиши учун муҳим аҳамиятга эгадир. У, шунингдек, коинотни чуқур ўрганиш учун бошланғич нуқта вазифасини ҳам ўтаб беради. Бу НАСАнинг Артемис дастури учун зарур таркибий қисмдир.

GateWay астронавтларни очиқ коинотга, Ойга, кейинроқ Марсга юборадиган Космик Парвоз тизими (Space Launch SystemSLS) ракетаси, Орион космик кемалари ва фазогирларни Ойга бехатар қўндириш тизими билан бир қаторда НАСАнинг чуқур космик тадқиқотлар режалари учун мўлжалланган орбитал пост ҳисобланади.

НАСАнинг GateWay тизими Куч ва Ҳаракатлантирувчи Элемент (Power and Propulsion ElementPPE) ва Яшаш ва Логистика Пости (Habitat and Logistics OutpostHALO) дан иборат.

Куч ва Ҳаракатлантирувчи Элемент – PPE

Куч ва Ҳаракатлантирувчи Элемент – бу қуёш энергиясидан олинадиган, 60 киловатт қувват билан ҳаракатланувчи космик кема бўлиб, у GateWayни қувват, юқори тезликдаги алоқа, операцияларни бошқариш ва орбитал узатиш имкониятлари билан таъминлайди.

Яшаш ва Логистика Пости – HALO

Яшаш ва Логистика Пости GateWayга ташриф буюрадиган астронавтлар учун дастлабки экипаж кабинаси вазифасини ўтайди. Ундан асосий мақсад ташриф буюрган космонавтлар учун Орионга етиб келганларидан кейин ва уларнинг Ой юзасига саёҳат қилишларига тайёргарлик кўриш учун ҳаётий эҳтиёжларини таъминлашдир.

PPE ва HALO 2024 йил май ойидан олдинроқ Кеннеди космик марказидаги 39А учириш комплексидан Falcon Heavy ракетасида орбитага олиб чиқилади.