Янги Зеландия Хитой билан келишмовчиликларга эга эканлигини тан олди

Янги Зеландия Бош вазири Жасинда Ардерн, ҳукумати Пекинга нисбатан бу борада етарлича қатъий позицияни қабул қилмагани учун танқид қилинаётган бир пайтда, Хитой билан инсон ҳуқуқлари бўйича келишмовчиликлар мавжудлигини тан олди.

Ардерн Оклендда Хитой билан бўлиб ўтган иқтисодий саммит пайтида қилган нутқида, унинг мамлакати Пекинни Гонгконгдаги демократик эркинликларнинг ёмонлашуви ва Шинжондаги уйғур озчиликларининг аҳволи тўғрисида жиддий хавотирлари ҳақида хабардор қилганлигини тасдиқлади.

Шунингдек, Хитой ва Янги Зеландия баъзи масалаларда ҳеч қачон келишмаслигини эътироф этди.