Яқин келажакда тоза ичимлик суви муаммоси ҳал бўлиши мумкин

Замонавий дунё учун тоза ичимлик суви доимо муаммо бўлиб келган. Дунёнинг баъзи жойларида одамлар бир неча ҳафталаб тоза сувсиз қолишмоқда. Шу сабабли кўплаб тадқиқотчилар ва олимлар ичимлик сувига бўлган эҳтиёжни қондиришнинг янги усулларини топишга вақтлари ва маблағларини сарфламоқдалар.

Ҳозирда дунё олимлари томонидан тақдим этилаётган иккита материал бошқа тадқиқот натижаларидан кўра кўпроқ умид бахш этмоқда. Ушбу материаллардан бири гидрогел бўлса, иккинчиси металл-органик қолипдир.

Гидрогел тунги салқин ҳаводан намликни ўзига ютиб олади ва қиздирилганда сувни қайтариб чиқаради. Ушбу материал кўплаб мақтовларга сазовор бўлмоқда, аммо у ишлаши учун ўзига «муҳит» танлаяпти, яъни, унга тунги совуқ ҳаво керак. Гидрогелдан турли об-ҳаво шароитларида фойдаланиб бўлмайди.

Яна бир бошқа материал металл-органик қолиб бўлиб, у атмосферадаги намликни тортиб олиб, ушлаб туриши мумкинлиги аниқланган. Бу материал органик молекулалар ёрдамида бир-бирига бириккан металл ионларидан ташкил топган қаттиқ моддалардан иборат.