Яшил иморатлар – келажак бинолари

Яшилликка бурканган идоралар ва турар-жой бинолари бутун дунёда барпо этилмоқда. Меъморлар ишчилар ва аҳолини табиатдан изоляция қилиш ўрнига иншоотларни табиатга мослаштиришга ҳаракат қилмоқдалар.

280 метр баландликка эга, пўлат ва алюминий аралашмасидан Норман Фостер ширкати томонидан барпо этилган комплекснинг ташқи қопламаси ўзига хос туйнукли равишда барпо этилган бўлиб, улар шамолни тўғри йўналтириш орқали бинони совутиш учун кондиционерга сарфланадиган энергияни тежайди. Соябонсифат қурилган қуёш панеллари эса, ёмғир сувини тутиб қолади. Бу сувдан бинодаги боғларни суғоришда фойдаланилади.

Қурувчилар учун рақобатбардош устунликка эга бўлган яшил биноларни қуришга интилиш тобора кучайиб бормоқда.

Мамлакатлардаги қурилиш ишларини назорат органларнинг ўзлари яшил бинолар қуришни талаб қилмоқдалар, чунки энергия тежайдиган бинолар “углеродли шаҳарлар”дан кўра анча самаралидир.

Европа атроф-муҳитни ҳимоя қилиш агентлигининг маълумотларига кўра, тижорат ва турар-жой биноларининг глобал миқёсда иссиқхона газлари чиқиндиларидаги ҳиссани тахминан 12%ни ташкил қилади. Ҳозирда Осиёдаги бинолар иссиқхона газлари чиқиндиларини дунё миқёсида тавсия қилинган ўртача кўрсаткичдан анча юқори фоизда ишлаб чиқаради.

Финляндиянинг Аалто университети олимлари томонидан олиб борилган 70 та тадқиқотлар натижалари шуни кўрсатдики, яшил бинолар иситиш ва ёритиш ҳаражатларни бир неча марта қисқартиради, ижара даромадлари ва мулкнинг капитал қийматини оширади.

Доимий иссиқлик ёки намлик ҳукмрон бўлган, кучли ёмғирлар ва баъзан эса шиддатли бўронлар бўладиган минтақаларда бу каби “тропик бинолар қуриш” меъморлар учун ҳақиқий синовдир. Лекин яшил биноларни барпо этиш глобал иқлим ўзгаришини назоратга олишда жуда муҳим аҳамият касб этади. Париж келишувига кўра 2050 йилга келиб дунёда углерод истеъмоли нейтраллашади, аҳолининг ярми “тропик камар”да яшай бошлайди, инсонларнинг бойиши, урбанизация ва саноатлашишнинг ўсиши дунёнинг бошқа минтақаларига қараганда жадаллашади.