Зариф: Дунё Исроил ва унинг ёрдамчиларининг хунук юзларини кўриб турибди

Сешанба куни Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф АҚШнинг Исроилга фаластинликларга қарши тажовузларида кўрсатаётган ёрдамини танқид қилди.

Зариф “Твиттер” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида: “Америкада ишлаб чиқарилган ўқ-дорилар гуноҳсиз фаластинликларга ёғаётган пайтда, Қўшма Штатлар Исроилга янада кўпроқ болаларни янада аниқроқ ўлдириши учун яна 735 миллион долларли аниқ нишонли ракеталар бермоқда”.

У қўшимча қилиб: “Дунё Исроилни ва унинг ёрдамчиларининг хунук юзларини кўриб турибди”, деди.

Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Қуддусдаги Масжид Ал-Ақсода фаластинликларга қарши зўравонлик ишлатгани учун Исроилни қоралаган эди.

Унинг сўзларига кўра, Ал-Ақсога ҳужум ва намозхонларни ўлдириш бу минтақадаги ишончсизлик ва беқарорликнинг асосий сабаби бўлган Исроилнинг ирқчи, жиноий табиатининг энг катта далилидир.