1.4 миллион афғон Эрондан қайтди

Статистик маълумотларга кўра, ҳар куни 300-400 яқин афғон фуқаролари Ҳиротдаги Исломқалъа чегара пости орқали Эрондан ватанларига қайтмоқдалар.

Афғонистон Қочқинлар ва Репатриация вазирлигининг расмийлари бу инсонларнинг кўпчилигини Эрон полицияси томонидан қувиб юборилганлигини айтишмоқда.

 “Эронда ишсизлик ва қашшоқлик кўп. Эрон полицияси афғонларни қувиб юбрмоқда. Эрон ҳукумати касал бўлган ёки бошқа муаммоларга учраган Афғонистонликларга ёрдам бермайди”, дейди Эрондан қайтиб келган Саҳар Гул.

Муртазо исмли яна бир қочоқ эса 6 яшар қизи билан қайтиб келишга мажбур бўлди. Унинг бошқа яқинлари ҳам яқиндагина полиция томонидан Афғонистонга қайтариб юборилди.

“Барча Афғонистонликлар Эронга иш қидириб борадилар. Агар юртимизда уруш бўлмасайди, ҳаммамиз тинчгина уйимизда яшашни истардик, аммо афсуски, бизда уруш ва ишсизлик авжига чиққан”, дейди Муртазо.

“ 2020-йили дунёнинг барча мамлакатларидан қайтганлар сони 890,000 эди, аммо уларнинг кўпчилиги Эрондан қайтишга мажбур бўлганлар инсонлардир. 2021-йили эса биргина шу давлатнинг ўзидан 490,000 қочоқ қайтиб келди”, дейди вазирликнинг матбуот котиби Абдулбосит Ансорий.

 “Шиндон вилоятида 4000 та оила яқиндагина яшаб турган жойларидан чиқарилди. На ҳукумат, на бошқа ташкилотлар уларга ёрдам бергани йўқ”, дейди Ҳиротлик Ғулом Сахий.

“Уруш туфайли биз қочишга мажбур бўлдик, мамлакатимиз 40 йилдан бери уруш оловида ёнмоқда, келажакда ҳам бундай бўлишини истамаймиз”, дейди Ҳиротнинг Адраскон туманида яшовчи Абдуллатиф.