46 нафар қочоқ қутқарилди

Ла-Манш бўғозини кичик қайиқларда кечиб ўтиб, Англия соҳилларига етиб боришга уринган 46 нафар қочоқлар Франциянинг шимолий соҳилида қутқарилди. Бу ҳақда Ла-Манш ва Шимолий денгиз префектураси хабар беради.

Маълумотларга кўра, қутқарувчилар уларни сувдан чиқариб олиш учун бир неча соат сарфлашган. Қочоқлар Францияга олиб келинди ва шифокорларга топширилди. Ҳозирда уларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун ҳеч қандай хавф йўқдир.

Май ойида ҳам 100 дан кўп қочоқлар ла-Маншни кечиб ўтишда чўкаётган пайтда Франция қирғоғида қутқарилган эди.