Афғонистонда HALO Trust ходимлари ўлдирилди

Британ-Америка нотижорат ташкилоти HALO Trust нинг камида 10 нафар ходими Афғонистонда ўлдирилди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда мамлакатнинг 1TV телеканали хабар қилади.

Ҳужум Боғлон вилоятида содир бўлган ва ниқобли жангарилар томонидан амалга оширилган. Афғонистон расмийлари уларнинг Толибон жангарилари эканлигини айтмоқда.

HALO Trust  нотижорат ташкилотига 1988-йили асос солинган бўлиб, унинг бутун дунёда 7000 дан кўп ходимлари бордир. Улар мина ва снарядларни зарарсизлантириш билан шуғулланадилар.