Афғонистоннинг бир парчаси яқинда озод бўлади

Афғон полицияси махсус кучлари ва қўмондонлари Толибон жангарилари ишғол қилган Пули Хумри шаҳрининг яқинда озод қилинишини эълон қилди.

Пули Хумри Боғлон вилоятининг маркази ҳисобланади.

Шаҳар аҳолисининг ҳозирда Пули Хумрида бўлган TOLOnews ААнинг мухбири Шариф Амирийга айтишича, улар уйларини ичидаги бор жиҳоз-анжоми билан ташлаб чиқиб, шаҳарнинг бехавотирроқ жойларига бориб яшириниб олишган.

Вилоятнинг Даҳнайи Ҳури, Бурка, Наҳрин, Жалға, Боғлони Маркзай ва Доши туманлари охирги икки ҳафта ичида Толибонга таслим бўлган эди.

 “Улар (Толибон) Пули Хумридаги PD2 рақамли йўлни беркитиб қўйдилар ва биз уни душмандан ва миналардан тозалагани кетябмиз” деди 888-чи полиция бирлашмаси бошлиғи Фаваз Набард.

Мухбир Шараф Амирийнинг айтишича, Пули Хумрида давом этаётган жангларга қарамасдан, инсонлар кундалик ҳаётларига давом этишга ҳаракат қилишмоқда, дўконлар ва ташкилотлар ишлаб турибди.

Шаҳар яшовчиларидан бири Манланг Андарабийнинг айтишича, вилоятнинг 7 та тумани жангарилар қўлига ўтиб кетганига қарамай, ҳукумат бунга етарлича эътибор қаратмаяпти.

Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, миллий хавфсизлик кучлари жангариларни яқин кунларда Пули Хумридан сиқиб чиқариш учун барча чораларни кўрмоқда.