Албания парламенти президентга қарши

Албания парламентида президент Илир Метанинг ўз лавозимига зид равишда ҳаракат қилиши  борасида овоз бериш ўтказилди. 104 нафар депутат унинг мансабидан туширилиши, 7 киши эса қолиши учун овоз берди. 3 нафар депутат тарафсиз қолди.

Овоз беришдан аввал парламент суриштирув комиссияси Илир Мета ҳақида берган баёнотида “Президент Мета конституцияни жиддий шаклда менсимаган” иборасини ишлатган эди.

Парламент мажлисида нутқ сўзлаган Бош вазир Эди Рама президентни ўз вазифасига хиёнат қилишда ва конституцияни камситишда айблаб, мамлакатнинг эндиликда уни қўллаб-қувватламаслигини айтиб ўтди.

Албания социалистик партияси Метанинг жорий йилнинг 25-апрель куни умуммиллий сайловлар кампанияси пайтида мамлакат конституциясига зид ҳаракат қилганлиги сабабли парламентга даво аризаси топширган эди.

Президент ҳақидаги қарор 3 ойдан кейин маълум қилиниши айтилмоқда. Агар у лавозимдан олинса, унинг ўрнига парламент раиси Грамоз Ручининг келиши кутилмоқда.