Америкада даҳшатли ёнғин чиқди

Иллинойс штатида жойлашган Рокстон қишлоғида ўтган куни техник ёғлар, металга ишлов беришда ишлатиладиган турли суюқликлар ва тозаловчи воситалар ишлаб чиқарадиган бир фабрикада даҳшатли ёнғин чиқди. Фалокат ерига кўп сонли ўт ўчирувчилар ва қутқарувчилар юборилди.

Фабрикадаги кимёвий моддалар туфайли олов қисқа муддатда бутун бинони қамраб олди. Уни сўндириш пайтида у ердаги инсонлар қўрқинч лаҳзаларга гувоҳ бўлдилар. Камералар фабрикадан отилиб чиқаётган олов тўпларини сонияма сония муҳрлади.

Роктон полицияси Твиттерда берган баёнотида қишлоқ ва ён-атрофларда яшаётган фуқароларнинг бу ҳудуддан эвакуация қилинишини билдирди. Ўт ўчириш бошқармаси бошлиғи Кирк Уилсон эса ёнғиннинг яна бир неча кун давом этиши кутилганини айтди. Ёнғин сабаблари ҳозирча маълум эмас.