АҚШ Энергетика вазири электр тармоқларига таҳдид соладиган кибер ҳужумлардан огоҳлантирди

АҚШ Энергетика вазири Женифер Гранхолм АҚШ электр тармоқларига таҳдид соладиган кибер ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди.

Гранҳолм CNN телеканалининг “Иттифоқ ҳолати” дастурига берган интервюсида киберҳужумларга қарши мудофаа ишларида давлат ва хусусий сектор ўртасида кўпроқ ҳамкорлик қилишга чақирди.

“Америка Қўшма Штатларининг душманлари Америка электр тармоқларини ёпиш учун (кибер) хакерлардан фойдаланишга қодир. Ўйлайманки, ўта разил кимсалар бунга ҳаракат қилмоқда. Биз ҳозир ҳам гаплашаётганимиздек, энергетика соҳаси ва умуман хусусий секторга қарши минглаб ҳужумлар мавжуд”, – дейди у.

АҚШ душманлари энди АҚШ электр тармоғини ўчиришга қодирми ёки йўқми деган саволга Гранхолм “Ҳа, улар шунга қодир”, деб жавоб берди.