АҚШ Конгресси Конфедерация раҳбарлари ҳайкалларини Капитолийдан олиб ташлаш тўғрисидаги қарорни маъқуллади

АҚШ Вакиллар палатаси сешанба куни Конфедерация раҳбарлари ҳайкалларини Капитолий биносининг залларидан олиб ташлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини қабул қилди.

Қонун лойиҳаси 285 овоз ёқлаб, 120 қарши овоз билан қабул қилинди, барча демократлар ва 67 республикачилар овоз бердилар. Қонун лойиҳаси Сенатга кўриб чиқилиши учун юборилади.

Конфедерация – 1861-1865 йилларда фуқаролар уруши пайтида қулликни сақлаб қолиш учун курашган жанубий штатлар гуруҳи.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида қулларни фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум қилган Олий суднинг собиқ бошлиғининг бюстини олиб ташлаш ҳам кўзда тутилган.