АҚШ расмий равишда Эронга алоқадор веб-сайтларни мусодара қилганини эълон қилди

АҚШ Адлия вазирлиги расман Эроннинг веб-сайтлари ва ҳуcийларга алоқадор веб-сайтлар ҳамда Эронга яқин Ироқ веб-сайтлари мусодара қилинганлигини эълон қилди.

“Суд қарорига биноан АҚШ санксияларини бузган ҳолда Эрон Ислом Радио ва Телевизион Бирлиги (IRTVU) томонидан фойдаланилган 33 веб-сайтни ва Катаиб Ҳизбуллоҳ (КҲ) томонидан бошқариладиган учта веб-сайтни мусодара қилди”, дейилади вазирлик баёнотида.

2020 йил 22 октабрда Хорижий активларни бошқариш идораси (OFAC) IRTVUни Инқилобий Гвардия Қудс кучлари назорати остида деб таснифлади ва “(OFAC) IRTVU ва бошқалар ахборот агентликлари ёки оммавий ахборот воситалари ниқоби остида Америка Қўшма Штатларини дезинформация кампаниялари билан нишонга олинмоқда деб эълон қилди.

“Ушбу сайтларни мусодара қилиш АҚШ Савдо вазирлигининг Саноат ва хавфсизлик бюроси, Экспортга оид қонунларни ижро этиш идораси ва Федерал тергов бюроси томонидан текширилган. Блоклаш Миллий хавфсизлик бўлимининг контрразведка ва экспортни назорат қилиш бўлими томонидан амалга оширилди”, дейилади хабарда.