АҚШ сенати илк бора мусулмон прокурорни тайинлади

Америка сенати тарихда биринчи бора Нью-Джерси штатида судья сифатида фаолият юритган  мусулмон Зоҳид Қурайшийни округ  прокурори этиб тайинлади.

Қурайший келиб чиқишига кўра Покистонликдир.

Сенат лидери Чак Шумер прокурорнинг тайинланишидан аввал ўтказилган овоз бериш жараёнида “Фақат демографик эмас, профессионал хилма-хилликни  ҳам кўпайтиришимиз керак, ва бу борада президент Байденнинг мен билан ҳамфикр эканлигини биламан. Қурайший АҚШ тарихида конституциянинг III. моддасига биноан федерал прокурор сифатида хизмат қилган биринчи Америкалик  мусулмон бўлади” дея Зоҳид Қурайшийнинг тайинланишини қанчалик муҳим масала эканлигига эътибор қаратди.

Президент Джо Байден томонидан номзоди кўрсатилган Қурайший бундан аввал Нью-Джерсида сулҳ судьяси сифатида ишлаб келган эди.