АҚШда юкларни ташишда ракеталардан фойдаланишмоқчи

Америка Қўшма Штатларининг космик кучлари юкларни тезда етказиб беришда йирик ракеталардан фойдаланиш имкони бор ёки йўқлигини ўрганишни бошлади. Бу айниқда дунёдаги қайноқ уруш нуқталари каби стратегик манзилларга керакли зудлик билан етказиб беришда қўл келиши мумкин.

Лойиҳа тижорат ракета саноатида SpaceX ва Blue Origin каби компаниялар эришаётган ютуқлардан фойдаланади. Мақсад ракеталар воситасида 100 тоннагача бўлган юкларни турли жойларга қисқа вақтда етказиш имкониятига эга бўлишдир.

АҚШ Космик кучлари SpaceX яратган қайта ишлатилиши мумкин бўлган ракеталардан фойдаланиш имкониятлари кўриб чиқади.  Шунингдек, ташкилот манзилга етиб борганидан сўнг, юкларни “ҳаводан ташлаш” имконияти бор бўлган ракеталарни ҳам эътибордан четда қолдиқмоқчи эмас, деб хабар қилмоқда CBS News.

Ракета парвозлари учун юқори нарх белгиланганлиги илгари улардан фойдаланишни қийинлаштириб юборган эди, аммо эндиликда улардан қайта фойдаланиш натижасида харажатлар мудом камайиб бормоқда.