АҚШнинг Миннесота штати университети халқаро талабалар учун грант тақдим қилади

АҚШнинг Миннесота штати университети 2021-2022 ўқув йили учун халқаро стипендиялар дастурини халқаро талабалар учун очиқ деб эълон қилади.

Грант университетда ўқитиладиган барча йўналишларда бакалавриат даражаси учун тақдим қилинади.

Грантни ютиб олган талабанинг ўқиш билан боғлиқ ҳаражатлари университет томонидан қоплаб берилади.

Молиявий ёрдамни қабул қилиш учун миллати, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар халқаро ва маҳаллий талабалар мурожаат қилишлари мумкин.

Ариза ва талаб этиладиган барча ҳужжатлар 2021 йилнинг 1 февралига қадар университет қабул комиссиясига юборилиши керак.