АҚШнинг Tulane Университети халқаро стипендиялари

Tulane Университети “аъло ўқигани учун” халқаро грантлар дастурини тақдим қилади.

2021-2022 ўқув йили учун қабули очилган ушбу грант дастури учун талабалар бакалавр даражасида университет ҳомийлиги остида таълим олишлари белгиланган.

Таълим йўналиши:

Tulane Университети тақдим қилаётган ушбу грант дастури доирасида талаба ўзи истаган йўналишда таълим олиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Грантнинг молиявий имтиёзлари:

Ғолиб талабаларга Университет бакалавриат дастури доирасида ўқиш учун 23000 – 32000 доллар миқдорида грант ажратади.

Ҳужжатларнинг тақдим қилиниши бўйича охирги муддат: 2021 йил 15 ноябрь.