Ахлоқ-уялишда

Турк актери, режиссер, ёзувчи ва шифокор Эржан Кесалнинг хотираларидан бир парча:

1970-йиллар, Аванос. Ёзнинг илк кунлари. Уйимизнинг рўпарасида бир юк ташувчи машина турибди. Қайсеридан юз қоп шакар келган. Китоб ўқиб ўтирган жойимдан чиқиб, қопларнинг ташилишини томоша қилиб турибман. Газли ичимлик шишаларига, шакар қопларига, менинг дарс дафтарларимга, тандирдан янги узилган нонга, томорқадан терилган помидорга ҳам дуолар ўқийдиган онам яна лабларини қимирлатиб турибди.

“Худо ҳоҳласа бу ёз ичимлик кўп сотилади”.

Қоплар ташилди, машина кетди. Бутун оила хотиржам бўлиб дастурхон атрофига ўтирдик. Радиодан хабарлар эшиттирилмоқда. Бирданига  сухандон “шакар нархи кўтарилди” деб қолди. Катта акам севиниб, “роса пайтида олибмизда шакарни” деди.

Эртаси кун отамнинг каллайи саҳарда онам билан асабий бир аҳволда гаплашиб турганини кўриб қолдим. У қўлидаги дастрўмолини тез-тез тахлаб, яна очарди, бу эса жуда асаби таранглигини билдирарди. Кейин эса отам шоша-пиша уйдан чиқиб кетди.

Онам уйга ўтаркан, ўз-ўзига минғирлади: “Девона бу одам, эрталабгача ухламаптия!”

Бир соатдан кейин отам юзида табассум билан кириб келди. Молия идорасига бориб, ўзи ҳақида маълумот берибди. “Кеча юз қоп шакар олдим, архон нарх тўлаганим учун пулнинг қолганини тўламоқчиман”.

Бола эканман, отамнинг аслида молия идорасидан эмас, бировларнинг ҳаққидан,  “уялиб қолишдан” қўрққанини тушунмабман…