БАА Туркманистонга сармоя киритмоқда

Абу Даби тараққиёт жамғармаси Туркманистонда аэропорт ва электр станциясини қуриш учун 99,91 миллион долларлик шартномаларни имзолади.

Шартномада мамлакатнинг Болқон минтақасидаги Жебел шаҳрида аэропорт қурилиши учун 275 миллион дирҳам (74,9 миллион доллар) ажратилиши кўрсатилган.

Сармоя киритишдан мақсад минтақадаги аэропорт инфратузилмасини ва Марказий Осиёда ҳаво алоқаларини яхшилашдан иборат. Лойиҳа соатига 100 йўловчига хизмат кўрсатишга мўлжалланган Жебел аэропорти терминалини қуришни ўз ичига олади.

Олтин Аср аҳолисини тоза энергия билан таъминлайдиган 10 мегаваттли гибрид электр станциясини қуриш учун тахминан 92 миллион дирҳам (25 миллион доллар)сарфланади.

Жорий йилнинг бошида Абу Даби тараққиёт жамғармаси Туркманистон ҳукумати билан янги лойиҳаларга сармоя киритиш бўйича шартномалар имзолаган эди.