Баҳо беришга шошилманг!

Туркиялик машҳур тарихчи, профессор Илбер Ортайлининг хотираларидан…

Кунлардан бир кун университетда талабаларга маъруза ўқиётган эдим. Талаба қизлардан бири юзида норозилик ифодаси билан қўлини кўтарди. “Нима бўлди қизим?”, – деб сўрадим. “Устоз, жудаям секин ўқияпсиз, зерикиб кетдик”, – деди талаба.

“Ундай бўлса кел минбарга, сен ўқий қол”, – дедим. Қиз тап тортмай минбарга яқинлашди ва қўлимдан маъруза матнини олмоқчи бўлди. Аммо менинг шунчаки оддий коспектни эмас, қадимий французча матнни туркчага синхрон тарзда таржима қилиб ўқиётганимни кўрди. Юзи қизариб, ҳижолат бўлди ва жойига бориб ўтирди.

Ҳеч қачон ҳеч нарсага баҳо беришга шошилманг! Ҳеч кутмаган тарзда ҳижолат бўлишингиз ёки афсус чекиб қолишингиз мумкин…