Бангладеш полицияси хавфли браконьерни қўлга олди

Бангладеш  полицияси 20-йил давомида қидирувда бўлган хавфли браконьерни қўлга олишга муваффақ бўлди. Бу шахс йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган 70 га яқин бенгал йўлбарсларини ўлдиришда айбланмоқдадир.

“Йўлбарс Ҳабиб” лақабли Ҳабиб Талукдер Ҳиндистон ва Бангладеш чегараларини қоплаган Сундарбанс мангразор ўрмонига яқин ерда яшаб келган. Бу минтақада бенгал йўлбарсларининг энг йирик турларидан бири яшайди.

Бангладеш ўрмон хўжалиги департаментининг берган маълумотига кўра, браконьерлар туфайли бу ҳайвонларнинг сони 2004-йили 440 та бўлган бўлса, 2015-йили атиги 106 та қолади.

Бенгал йўлбарслари териси, суяги ва гўшти учун овланади ва қора бозорда катта пул эвазига сотилади.

Ўрмонларни қўриқлаш бўйича минтақавий инспектор Майнуддин Хоннинг айтишича, Талукдернинг қўлга олиниши бу соҳадаги инсонлар учун хушхабар бўлди. “У биз учун бош оғриқ эди, ўрмон жониворлари учун катта хавф туғдирмоқда эди”, деб изоҳ берди у.