Байден даврида Оқ уйга ташриф буюрадиган биринчи араб раҳбари маълум қилинди

Вашингтон Пост газетаси АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйда ўтган феврал ойида иш бошлагандан бери у қабул қиладиган биринчи араб раҳбари кимлигини ошкор қилди.

Газета жума куни чоп этилган мақоласида ушбу раҳбар Вашингтонга ёзда ташриф буюриши кутилаётган Иордания қироли Абдуллоҳ II эканлигини тасдиқлади.

Газета Иордания қиролининг маслаҳатчиларидан иқтибос келтирган ҳолда, қирол Абдулла II июнь ойининг охирида АҚШга ташриф буюриши кутилаётганини билдирди.