Байден Трампнинг Тиктокни тақиқлайдиган буйруғини бекор қилди

Оқ Уйнинг хабар беришича, Президент Жо Байден “WeChat” ва TikTokнинг янги юкланмаларини тақиқлашга қаратилган бир қатор ижроий буйруқларини бекор қилди.

Собиқ президент Доналд Трамп идоарси ушбу иловаларни янги фойдаланувчилар юклаб олишини тақиқлашга ҳаракат қилган эди. Лекин судлар ижрога кирмаган бу буйруқларни тақиқлаган эди.

Оқ Уй вакили АҚШ Миллий Хавфсизлик Кенгаши TikTokни алоҳида ўрганиб чиқаётганини айтди.