Байден ва Макрон маслаҳатчилари НАТОни кучайтириш ва киберҳужумларга қарши курашни муҳокама қилди

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан француз ҳамкасби Эммануел Бонн билан кўплаб халқаро масалаларни, шу жумладан, НАТОни мустаҳкамлашни муҳокама қилганини маълум қилди.

Хавфсизлик бўйича икки маслаҳатчининг пайшанба куни бўлиб ўтган учрашувидан сўнг АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашига берган баёнотида, улар НАТОни кучайтириш ва модернизация қилиш бўйича ишларни муҳокама қилгани ва кибер ҳужумларга қарши курашиш масалаларини муҳокама қилганларини билдирди.

Баёнотда Россия, Хитой, Эрон масалаларини ҳам муҳокама қилганликлари қўшимча қилинган.

Икки расмий коронавирусга қарши эмлашлар бўйича координацияни давом эттиришга ва глобаллашувдан келиб чиқадиган солиқ муаммоларини ҳал қилиш бўйича муҳокамаларни қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар.

Шунингдек, улар бу ойда бўлиб ўтадиган G7 ва НАТО саммитларини муҳокама қилдилар.