Байден Японияга боролмайди

Япония ва Қўшма Штатлар Токио Олимпиадасига Америка биринчи хоними Жил Байденнинг Японияга ташриф буюриши учун келишувларни амалга оширмоқда, аммо президент Жо Байден унга ҳамроҳлик қила олмаслиги мумкин.

Олимпиада ўйинларининг 23 июлга белгиланган очилиш маросимида қатнашиш ва Япония Бош вазири Ёсиҳиде Суга билан учрашув икки давлат ҳукуматлари кутаётган воқеалардандир.

Япония Қўшма Штатларнинг Осиёдаги асосий иттифоқчисидир. Президент Байден Суганинг ўйинларни коронавирус пандемияси шароитида ўтказиш қарорини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Кейинги ёзги Олимпиада ўйинларини 2024 йилда Парижда ўтказишни режалаштираётган Франция президенти Эммануэл Макрон ўтган ойда Токиога, ўйингларнинг очилиш маросимида иштирок этиш учун боришни режалаштираётганини эълон қилди.

Японияда кенг жамоатчилик ва тиббиёт мутахассислари орасида доимий равишда КОВИД-19 эпидемияси туфайли бир йилга кечиктирилган дунёдаги энг йирик спорт мусобақасининг янги касаллик ўчоғига айланиши мумкин, деган хавотирлар мавжуд.