Биринчи ўзбек фотографи ва кинооператори

Суратдаги киши-илк ўзбек фотографи ва кинооператори Худайберган Девоновдир.

Худайберган 1879 йилда Хожейли (Хива хонлиги таркибида) яқинидаги ўзбек оиласида туғилган. Ёшлигидан у шеърият ва боғдорчиликни яхши кўрган ва немис оператори Вилгелм Пеннер билан учрашгандан сўнг сураткашликка қизиқиб қолган. Қадим замонлардан буён жонли нарсаларнинг тасвирига диний таъқиқ қўйилган исломий жамият муҳитида Худайберган фотограф, сўнгра Хива хонлигининг оператори бўлишга муваффақ бўлган.

Унинг тасвирга олган лавҳалари туфайли 1908 йил ўзбек киносининг туғилган йили бўлган. Кейин Худайберган фотокамераси билан хонлик пойтахтининг диққатга сазовор тарихий жойлари, миноралари, масжидлари ва мадрасаларини суратга олган. Унинг фаолияти туфайли бошқа мамлакатлар аҳолиси илк маротаба Туркистон маданияти билан танишганлар. 1938 йилда Худайберган Девонов Янгийўлдаги сиёсий маҳбуслар лагерига жўнатилган ва у ерда 1940 йилда вафот этган. Ҳибсга олингандан кейин унинг кўпгина асарлари йўқ қилинган.