БМТ: Эфиопиянинг Тигрей минтақасида ижтимоий инқироз юз беряпти

БМТнинг огоҳлантиришича, Эфиопиянинг шимолидаги Тигрей минтақасида ўн минглаб болалар очликдан ўлиш хавфи остида қолмоқда.

Халқаро ижтимоий ва инсонпарварлик ёрдамисиз, ушбу ўта зиддиятли минтақаларда 30 000 га яқин болаларнинг тўйиб овқатланмаслик оқибатида ҳалок бўлиш хавфи ўта юқори.

БМТнинг Африка қитъаси бўйича эълон қилган ҳисоботида айтилишича, июль ва сентябрь ойлари орасида Тигрей вилоятида очарчиликка дуч келганлар сони 400 мингдан ошиши тахмин қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эфиопияда бундан аввал 1984 йилда ҳудди шундай очарчилик юз берган ва минглаб одамларнинг ҳаётига зомин бўлганди.