Болаларни қачон коронавирусга қарши эмлаш кераклиги айтилди

“12 ёшгача бўлган болалаларнинг касалланиш эҳтимоли эмланган ёши катталар билан деярли бир ҳил тенденцияга эга. Шунинг учун, агар бола “хавф гуруҳида” бўлса ёки унинг ёши 15 дан катта бўлиб, ижтимоий фаол турмуш тарзини олиб борса, ота-оналар уларнинг эмланиши ҳақида жиддий ўйлашлари керак”, – дейди педиатр-шифокор, инфекционист Евгений Тимаков.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти биринчи марта болаларни коронавирус инфекциясига қарши эмлаш керак деган хулосага келди. Шу билан бирга, агар бола коронавирусни оғир ҳолатда бошидан ўтказувчи хавф гуруҳига киритилмаган бўлса, эмлаш кампаниясининг зарурияти унчалик юқори бўлмайди.

“Ҳозирда мавжуд бўлган коронавирус мутациялари болаларга таъсир қилмайди. Ҳозиргача уларда ҳеч қандай асоратлар сезилмади. Яъни, болалар касал бўлмоқда, лекин енгил шаклда… Шунинг учун, 12 ёшгача бўлган болаларни зудлик билан эмлаш заруриятини кўрмаяпман”, – дейди Тимаков.

Бундан ташқари, ҳамма нарса боланинг КОВИД-19ни қандай оғирликда бошидан ўтказишига ҳам боғлиқ. Жиддий хавф гуруҳига сурункали, эндокрин касалликлар билан оғрувчи ҳамда ортиқча вазнга эга вояга етмаган фуқароларни киритиш мумкин. Шифокор бундай болаларнинг ота-оналарига, агар вирус ўзгаришда давом этса ва патоген бўлса, уларни ҳақиқатан ҳам эмлашликни тавсия этади.

Лекин, эмлаш инсонни инфекциядан 100 фоиз сақлай олмайди, аммо, кўп ҳолларда эмланиш касалликнинг енгил кечишига ёрдам беради.