Бошнак онанинг ғалабаси

Машъум бошнак қатлиоми содир этилган Сребреница яқинидаги Коньево Поле қишлоғида яшовчи Фата Орлович она ниҳоят ғалабага эришди. У йигирма йилдан кўп давом этган  суд жараёнидан кейин ҳовлисига серблар қурган черковни буздириб ташлашга муваффақ бўлди.

Фата она урушдан аввал Коньево Поле қишлоғида турмуш ўртоғи ва 7 нафар фарзанди билан яшар эди. Уруш бошлангач, у фарзандларининг отасини ва 22 нафар қариндошини йўқотди.

Сургунга маҳкум бўлган Фата она урушдан сўнг уйига қатгач, ҳовлисида черков қурилганини кўради. У судга мурожаат қилиб, ниҳоят уни буздириб ташлашга эришди.

Фата Орловичнинг айтишича, 22 йил давом этган суд жараёни пайтида у 23 марта касалхонага тушади, аммо ўз ниятидан қайтмайди ва курашда давом этади.

Бошнак онанинг айтишича, у христиан динига ва черковга эмас, черковнинг ўз хусусий мулки бўлган ерида қурилишига қаршидир.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судида ҳам кўрилган бу иш бўйича олинган қарорга биноан, Босния-Герцеговина  республикаси таркибидаги Република Српска (Серб республикаси) ҳукумати онага компенсация тўлайди ва черков бошқа ерда қурилади.