Чехияда ҳам “ҳинд” вируси топилди

Сешанба куни Чехия лабораторияларида коронавируснинг “ҳинд”-дельта штаммига чалинганлик ҳақидаги 120 тахмин тасдиқланди.

Бундан ташқари Марказий Чех минтақасида бир киши “лямбда”-лотин Америка штаммига чалинди. Бу ҳақда Чехия Давлат соғлиқни сақлаш институти ўз сайтида хабар қилади.

Хабарда шунингдек “ҳинд” ва “лотин” вариантларидан ташқари, мамлакатда 21 кишига Бразилиянинг “гамма” ва 65 нафар кишига Африканинг “бета” штаммлари юққанлиги ҳам айтилмоқда.

Чехияда ҳозирда коронавируснинг британ варианти энг кўп тарқалган бўлиб, касалларнинг учдан бир қисми пойтахт Прагага тўғри келмоқда.