CNN: Пентагон гейлар байроғини ҳарбий базаларда кўтаришни тақиқлайди

АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили Жон Кирби “Пентагон” норасмий байроқлар бўйича амалдаги сиёсатга содиқ қолишини ва ҳарбий базалардаги гей байроқларини истисно этмаслигини тасдиқлади.

“Қарор LGBTQ га мансуб ходимларининг ҳурматига ҳеч қандай таъсир қилмайди”, деди у CNNга.

Пентагоннинг қарори Давлат департаментининг қарорига зиддир, чунки CNN давлат котиби Энтони Блинкен ўтган апрел ойида Америка дипломатик ваколатхоналарига жамият байроғини Америка байроқлари устунларида кўтариш учун умумий рухсат берилганлигини маълум қилди.

Собиқ Мудофаа вазири Марк Эспер ҳарбий майдонларда рухсат берилган байроқлар рўйхати келтирилган ижро буйруғини имзолади. Унда конфедерация ва гомосексуал байроқлар йўқ.

АҚШ президенти Жо Байден ўзининг сайловолди кампаниясида Пентагоннинг Конфедерация байроғини намойиш қилишни тақиқлашини қўллаб-қувватлади, аммо ЛГБТ байроғига қўйилган тақиқни танқид қилди ва бу ҳуқуқни қайта тиклашни ваъда қилди.