Денгиз бодрингининг хусусиятлари

Денгиз бодринги ёки голотурия ( (Parastichopus californicus) ни олимлар денгизларнинг санитари деб аташади.

Голотурия умуртқасиз жонивор бўлиб, танаси игналар билан қоплангандир. У микроблар ва микроорганизмлар билан озиқланади.

Бир голотурия ҳар куни 350 кг., бир йилда эса 120 тонна қумни оғир металлардан тозалайди.

У денгиз учун табиий фильтр вазифасини бажаради. Даладаги трактор каби денгиз тубининг ҳар бир сантиметрини тарайди, шамоллатади. Экотизим шу тарзда янада мустаҳкамланади.

Денгиз бодрингининг килоси 150 доллардир.

Афсуски, голотурия Узоқ Шарқ мамлакатларида севилиб истеъмол қилинадиган тансиқ таом ҳисобланади. У Хитой, Япония, Жанубий Корея, Сингапур ва Ҳиндистонга экспорт қилинади. Шунинг учун ҳам денгизларнинг бу ажойиб санитари йўқолиб кетиш хавфи остида қолмоқда.