Денгизда чўмилиш таъқиқланди

Туркманистоннинг  Болқон вилоятида жойлашган Қорабўғоз шаҳрида полиция инсонларга  40 даража жазирамага қарамай, Каспий денгизида  чўмилишни таъқиқлаб қўйди.

Соҳилда  ўрнатилган огоҳлантирувчи ёзувларга  парво қилмаган маҳаллий инсонлар, айниқса мактаб ўқувчилари полициячиларнинг кўзини шамғалат қилиб, сувга тушишга уринишмоқда.

Таъқиқнинг расмий сабаби ҳали эълон қилинмади. Шаҳарда сояда термометр 40 даража иссиқликни кўрсатмоқда ва кўпчилик уйларда кондиционер бўлмаганлиги учун ҳамма денгизга ошиқмоқда.

2020 йилнинг март ойида ҳукумат Каспий денгизида чўмилиш ва балиқ овлашни таъқиқлаб қўйган эди. Жорий йилнинг майида балиқ овлашга яна рухсат берилган бўлсада, чўмилишнинг ман қилиниши инсонларнинг норозилигига сабаб бўлмоқда.