ELTons мукофоти айнан сиз учун бўлиши мумкин

ELTons (English Language Teaching Innovation Awards) – ҳар йили Британия Кенгаши томонидан инглиз тилини ўқитиш соҳасида янгиликлар қўллаган ўқитувчиларни халқаро даражада мукофотлаш дастуридир. Инглиз тилини ўргатувчилар дарс бериш жараёнида инновацион усуллар ёки медиа воситаларидан фойдаланган ҳолда таълим ресурсларини яратган бўлишлари керак.

Агар сиз ва танишларингизнинг тил ўргатишда шундай ўзгача ёндошувга эга дўстлари бўлса, дастурда қатнашиш учун уларни таклиф қилинг.

ELTons (English Language Teaching Innovation Awards) мукофотини қўлга киритиш учун маданий ёки этник келиб чиқиши, жинси ва она тиллардан қатъи назар барча миллат вакиллари ариза топширишлари мумкин.

Омадингиз синаб кўринг. Ариза топшириш муддати 2021 йил 27 июнь.