Эрдўғон: Биз Байден билан барча масалаларга ечим топишга келишиб олдик

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон АҚШ президенти Жо Байден билан самарали учрашув ўтказганини, барча ҳал қилинмаган масалалар ва келишмовчиликларга ечим топишга келишиб олганликларини айтди.

Эрдўғон душанба куни, Брюсселдаги НАТО саммити якунлангандан сўнг қилган нутқида Байден билан кенг, самарали ва самисмий музокаралар ўтказганини айтиб, икки президентнинг олдиндан дўстлиги борлигини таъкидлади.

Эрдўғон Байден билан умумий манфаатдорлик соҳаларида ҳамкорлик имкониятларини яратиш бўйича ёндашувни, шу жумладан, минтақавий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларни ва иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги имкониятларни очиш бўйича қадамларни муҳокама қилганини билдирди.

Туркия президенти таъкидлади: “Туркия-Америка муносабатларида ҳеч қандай ечимсиз муаммо йўқ ва орамиздаги ҳамкорлик соҳалари баҳсли масалаларга қараганда кенгроқ ва бойроқдир”.

Эрдўғон ва Байденнинг НАТО саммити доирасида ўтказган учрашуви АҚШнинг амалдаги президенти 2021 йил январида иш бошлагандан бери ўзаро биринчи учрашув бўлиб, музокаралар тахминан бир соат давом этди.

Туркия ва Қўшма Штатлар НАТОдаги иттифоқчилар деб ҳисобланмоқда, аммо улар ўртасида Суриядаги курдларнинг халқни ҳимоя қилиш бўлинмаларини Американинг қўллаб-қувватлаши, Туркиянинг Россиянинг С-400 тизимларини сотиб олиши ва Байден маъмурияти 1915 йилда Усмонли империясида арман генотсидини тан олиши каби масалаларда келишмовчилик бор.