Эронда 5,2 балли зилзила бўлди

Эрон ғарбидаги Эйлам вилоятида куни кеча 5, 2 балли зилзила содир бўлди.

Теҳрон университети Сейсмология марказининг берган баёнотига кўра, зилзила маркази Солиҳобод шаҳри бўлган ва эрталабки соат 09.24.да қайд этилган. Зилзила чуқурлиги 9 километрлик майдонда бошланган.

Табиий офат туфайли ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар ҳозирча йўқдир.