Ғарбий Виржинияда КОВИДга қарши эмланганлар қурол ютиб олишлари мумкин

Ғарбий Виржиния кўпроқ одамларни КОВИД вакцинасини олишга рағбатлантириш учун қурол тарқатмоқда.

Давлат аҳолини эмланишга тарғиб қилиш доирасида тарқатадиган кўплаб совринлар қаторига беш ов милтиғи ва бешта оддий милтиқ киради. Қуроллар қуръа ташлаш йўли билан совға қилинади. Қуръалардан биринчиси 20 июнь – Оталар куни бўлиб ўтади.

Штатнинг 158 йиллигига тўғри келадиган Оталар кунига бағишланган қуръа ташлаш маросимида давлат шунингдек, 1 миллион доллар миқдорида пул мукофотини ҳам таклиф қилмоқда. Шунингдек, 12 ёшдан 25 ёшгача бўлган талабалар ютиб олишлари мумкин бўлган иккита тўлиқ, тўрт йиллик стипендиялар мавжуд.

Ушбу ташаббусни сешанба куни губернатор Жим Жастис эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, фуқаролар ютуқли танловда иштирок қилиш учун фақат биринчи КОВИД вакцинасини олишлари керак. Вакциналарини олиб бўлганлар ҳам иштирок этишлари мумкин.

Ғарбий Виржиния бошқа штатлар қаторида одамларни КОВИД вакцинасини олишга ундаш учун мукофотлар беради. Оҳаё ва Мериленд штатлари ҳам эмланган аҳоли учун миллион долларлик лотереяларни тарқатди. Шу билан бирга, Ню-Йорк 26 май куни 50 нафар ёшга КОВИД вакцинасини олгани учун тўлиқ коллеж стипендияларини таклиф қилди.

Morning Consult компаниясининг апрел ойида ўтказган сўрови Ғарбий Виржинияни мамлакатдаги вакцина олишда энг иккиланадиган штатлардан бири деб топди, чунки сўровномада иштирок этган Ғарбий Виржинияликларнинг 28 фоизи КОВИД вакцинасини олишни истамаслигини айтган.

New York Times вакцинаси статистика маълумотларига кўра, АҚШ аҳолисининг тахминан 41%и тўлиқ эмланган. The Times газетаси Ғарбий Виржиния аҳолисининг тахминан 34% вакцинанинг иккинчи дозасини олган, 41 фоизи эса, биринчи дозани олганини хабар берган.