Гарвард университетидан бепул онлайн курслар

Гарвард университети томонидан таклиф этилаётган 2021 йилги бепул онлайн курсларига аризалар қабул қилинмоқда. Агар сиз дунёнинг энг яхши университетларидан бирида онлайн тарзда таълим олишни истасангиз, Гарвард университети сизга шундай имкониятни тақдим этади. Гарвард университети EdX (Массачусетс ва Гарвард университети ҳамкорлигида ташкил этилган онлайн таълим бериш платформаси) платформасида деярли барча йўналишларда бепул онлайн курсларни таклиф қилмоқда. Онлайн курсларда барча миллат вакиллари дунёнинг исталган қисмидан туриб қатнашишлари мумкин.

Гарвард университети расмий сайтида онлайн курсларнинг тўлиқ рўйхати берилган.

Гарвард университети 1636 йилда АҚШнинг Массачусетс штатида ташкил этилган. Университет QS World University Rankings рейтинги бўйича дунёнинг 10 та энг яхши университетларидан биридир.

Гарвард университетининг 2021 йилги бепул онлайн курслари тафсилотлари:

Университет: Гарвард университети;

Платформа: EdX;

Курс нархи: бепул;

Ўқиш режими: онлайн;

Талабалар миллати: барча миллатлар;

Ҳужжат топширишнинг охирги муддати: доимий.