Google ва SpaceX Starlink глобал интернат лойиҳаси доирасида ҳамкорликни йўлга қўйди

SpaceX Google маълумотлар марказларида Starlink халқаро интернет тармоғининг ер станцияларини ўрнатади. Бунинг эвазига Элон Маск Google Cloud интернет хизмати учун маълумотларни таҳлил қилиш бўйича ўз ёрдамини тақдим этади.

SpaceX Starlink дастури доирасида бутун дунёни юқори тезликдаги Интернет билан таъминлашни мақсад қилиб қўйган. Компания, шунингдек, корпоратив мижозлар учун ҳам ўз хизматларини тақдим этиш ниятида эканлигини яширмаяпти. Google билан тузилган шартнома айни шу мақсадни кўзлаган.

Starlink нинг хизматидан ҳозирда 10000 дан ортиқ мижозлар фойдаланмоқда. Starlink дастурлар жамланмаси айни вақтда бета-синов босқичида турибди. Компания бугунги кунга қадар Ер орбитасига 1500 дан зиёд Starlink сунъий йўлдошларини олиб чиқди. Келажакда сунъий йўлдошларнинг сонини 40 мингдан орттиришни режалаштирмоқда.

Google ва SpaceX томонидан тақдим этилиши кутилаётган ушбу янги имконият 2021 йилнинг иккинчи ярмидан амалга кириши айтилмоқда.