Ҳамширага қўл кўтариб қамалди

Дубайда БАА фуқароси тез ёрдам хизмати ходимига қўл кўтаргани учун 6 ойга қамалди.

32 яшар эркак Ҳиндистонлик ҳамшира аёлга отасининг ўлимига сабабчи деб юзига тарсаки туширди.

Жиноий иш материалларида айтилишича, айбланувчининг отаси ўз уйида бўйин жароҳати олгани сабаб касалхонага олиб келинади. У вафот этгач, қизи отанинг ўлимида унга қараган ҳамширани айблайди.

Судда айбланувчи ҳамширага қўл кўтарганини тан олади. Тарсаки натижасида 43 яшар аёл эшитиш қобилиятини қисман йўқотади ва ногиронлик даражасини олади.