Hayat-Vax билан эмлаш бошланди

БАА Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши маҳаллий Hayat-Vax вакцинаси билан эмлашни бошлади.

MOHAP мобил дастури орқали 18 ёшдан катта кишилар вакцина учун рўйхатга ёзилишлари мумкин. Hayat-Vax мамлакат ҳудудида 2020-йилнинг декабрида рўйхатдан ўтказилган Sinopharm вакцинасининг маҳаллий варианти ҳисобланади.

Ҳозирда Hayat-Vax ни Форс кўрфази давлатлари фуқаролари, БАА фуқаролари ва резидентлари, шунингдек меҳнат шартномаси асосида ишлаётган инсонлар олишлари мумкин.