Ҳиндистонда қизчани руҳларга қурбонлик қилмоқчи бўлишди

Ҳиндистонлик руҳоний ва 4 нафар шахс 10 яшар қизалоқни руҳларга қурбон келтириш учун ўғирлашди.

Воқеа Карнатака штатининг Бангалор шаҳрида содир бўлди. Қизалоқ 14-июнь куни ўз уйининг ёнида ўйнаб ўтирган эди. Аммо унинг бувисини қўшнилари келиб болани номаълум томонга олиб кетишади.

Буви қизчанинг ғойиб бўлганини пайқаб қолади ва дала томондан қандайдир бақир-чақир товушларини эшитади. Қизчанинг кейинроқ ҳикоя қилишича, жиноятчилар уни овлоқ жойга олиб бориб, бўйнига гулчамбар осишади ва атрофида қора жоду билан шуғулланишади.

Бола ўғриларига қарши қарши жиноий иш қўзғатилди.