Ҳизбуллоҳ билан ҳамкорлик қилган америкалик 23 йилга озодликдан маҳрум этилди

АҚШ суди Пентагон билан ишлаган америкалик таржимонни 23 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. У Ливан Ҳизбуллоҳига алоқадор бўлган кишига Ироқдаги АҚШ ҳарбийларига маълумот берувчиларнинг исмларини ошкор қилганини тан олди.

Миннесота штатининг Рочестер шаҳрида яшовчи 62 ёшли Марям Таҳа Томпсон 26 март куни айбини тан олди ва махфий ҳарбий маълумотни Ливан фуқаросига берганлигини, у ўз навбатида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан тайинланган ливанлик Ҳизбуллоҳ аъзосига етказишини билишини айтди.

АҚШ Давлат департаментининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича мутасаддиси Жон Демерснинг айтишича, Томпсоннинг ҳукмида “У Америка халқининг ишончига хиёнат қилди ва ўзи ишлаган манбалар ва аскарларга хавф туғдирди”, деган.

Томпсон ФҚБ томонидан 2020 йил 27 февралда ҳибсга олинган.