Илонлардан эҳтиёт бўлинг!

Бир кишининг жуда ҳам меҳр билан парвариш қилиб боққан илони бор экан. Кунлардан бир кун илон овқат емай қўйибди. Олдига қанчалик тансиқ егуликлар қўйса ҳам, икки метрлик илон жонивор оғзига бир луқма ҳам солишни истамаётган эмиш.

Юраги сиқилган илон эгаси уни олиб ветеринарга олиб борибди. Ветеринар уни диққат билан тинглагач, шундай савол берибди:

“ Илон сизга тез-тез ўралиб, ёнингизда ухлаяптими?”

” Ҳа” деб жавоб берибди илонсевар. Ветеринар эса унга шундай дебди:

” Илонингиз касал эмас. У сизни ейишга тайёрланяпти, шунинг учун ҳам сизга тез-тез ўралиб, яна қанчалик ўсиши кераклигини ўлчаяпти. Овқат емаслигининг сабаби ҳам сизни жойлаш учун ошқозонида ер тайёрлаяпти”.

Атрофингиздаги илонларни яхшилаб таниб, билиб олинг. Бир инсон сизга яхши муомала қилаётган бўлса,  бу унинг албатта яхши ва холис ниятли эканлигини билдирмайди. Хиёнат доимо эшикнинг орқасида пойлаб туриши мумкин…