Инновацион гидроэнергетика: сув ости биотурбинаси

Гидроэнергетика ёқилғилар асосида энергия ишлаб чиқаришнинг муқобил варианти ҳисоблансада, ишлаб чиқаришнинг барча усуллари ҳам бирдек чиқиндисиз эмаслиги исботланган.

“Энергия ишлаб чиқаришнинг “классик усули” бетон тўғон қурилиши ва у ерда гидроэлектростанцияларни жойлаштиришни талаб қилади, аммо ушбу жараён кўплаб муаммолар юзага келиш учун сабаб бўлади”, – дейди Юта штати, Лиҳай шаҳрида жойлашган Россини муҳандислик ва амалий фанлар коллежида муҳандислик ва механика кафедраси доценти Кейт Мур.

Тадқиқотчилар қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш бўйича яна бир лойиҳани таклиф қилишмоқда. Лойиҳа табиий дарё сув оқимларининг энергиясидан фойдаланиб, сув ости био турбиналарини ўрнатиш орқали электр энергиясини ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.

Доимий табиий дарё оқимлари ўзида жуда кўп ресурсларни жамлайди. Дарёлар деярли ҳар бир шаҳарда бор. Лойиҳа энергетика вазирлиги томонидан қўллаб-қувватланмоқда ва уни амалга ошириш учун 35 миллион доллар ажратилган.

Лойиҳа устида иш олиб бораётган жамоа мавжуд гидроэнергетика турбиналарига нисбатан вертикал равишда пастроқ тезликда ҳаракат қилувчи ва энергия ишлаб чиқарадиган ўзгарувчан дарё турбинасини яратиб дарёлар экотизимларининг бузилишларини минималлаштиришга умид қилмоқда.