Исроил аскарлари Фаластинликларни яралади

Исроил аскарлари Шарқий Қуддусдаги Шайх Жарроҳ маҳалласидан ўз уйларидан чиқариб юборилиш хавфи остида яшаётган Фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун келганларга ҳужум қилди.

Гувоҳлар Фаластинликларни Шайх Жарроҳдан узоқлаштирмоқчи бўлган аскарларнинг бир ёш болани ҳам қўлга олганини айтмоқда.

Фаластин Қизил Ярим Ой жамиятининг берган изоҳига кўра, аскарлар уч нафар Фаластинликни яралади. Улардан икки кишига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилди, бир киши эса касалхонага олиб кетилди.