Исроил ниқоб тақиб юриш режимини бекор қилди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош директори, профессор Хеси Леви, 15 июнь сешанба кунидан бошлаб, қуйидагилардан ташқари барча фуқароларга ниқоб тақиб юриш бекор қилинишини эълон қилди:

  • Коронавирусга қарши эмланмаган ва коронавирусга чалинмаган ижтимоий таъминот муассасалари ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ходимлари ва ташриф буюрувчилари, шунингдек, касалликнинг юқиш хавфи юқорилиги туфайли кекса ёшдаги фуқаролар;
  • Юқорида санаб ўтилган фуқаролар жойлашган карантин муассасаларига борувчилар;
  • Авиақатновда бўлган барча фуқаролар.

Бугунги кунга келиб мамлакат катта ёшли аҳолисининг 76% дан ортиғи коронавирусга қарши эмланган. Энди шифокорлар 12-15 ёшдаги ўспиринларни эмлашни бошладилар.