Жамоат транспортларининг янги авлоди

Буюк Британияда одатий транспорт ҳаракати шароитида йўловчиларни ташиш учун автоном, электр Шатл автобуси синовдан ўтказилди. Синовдан мақсад автоном равишда ишлайдиган технология жамоат транспорти вазифасини бажара олиш имкониятини аниқлашдан иборат.

Ушбу лойиҳа Auriga, Smart Cambridge ва Greater Cambridge ҳамкорлигида автоном автомашиналар маркази Innovative UK ҳукумат агентлиги кўмагида амалга оширилди.

Ковентри шаҳрида жойлашган Auriga муҳандислик фирмаси томонидан яратилган 10 нафар йўловчини ташишга мўлжалланган автоном автобус Cambridge университети ҳудудида 20 дақиқалик “хавфсиз саёҳатни” амалга оширди. Хавфсизлик операторлари фавқулодда вазиятда бошқарувни қўлга олиш синов вақтида автобусда бўлдилар.

Автоном равишда ҳаракатланувчи автобуснинг энг юқори тезлиги соатига 32 км бўлиб, у бир марталик тўлиқ қувват билан 160 км масофани босиб ўта олади.