Жазоирда энг машҳур телеканаллардан бирининг фаолиятига чек қўйилди

Жазоир France 24 каналининг аккредитациясини бекор қилди. Ушбу ҳаракат янгиликлар каналининг мамлакат ва унинг фаолиятига нисбатан аниқ ва такрорий душманлиги туфайли содир бўлди.

Телеканал мухбирлик ва ахлоқ қоидаларини ҳурмат қилмаганликда айбланиб, “Жазоирга қарши душманликдан ташқари дезинформация ва манипуляция билан шуғулланган”лиги айтилмоқда.

Расмийларнинг таъкидлашича, каналга узоқ вақтдан бери давом этиб келаётган ҳукуматга қарши Ҳирак норозилик ҳаракати ҳақидаги “жума маршларини ёритгани” учун сўнгги огоҳлантириш 13 март куни берилган.

Жазоир билан зиддиятли алоқаларда бўлган Франция ҳукумати бўлиб ўтган воқеаларга дарҳол изоҳ бермади.

Мамлакатдаги хорижий ва маҳаллий журналистлар ўз фаолиятлари учун давлатдан рухсат олишда кўпинча бюрократик ва тушунарсиз тўсиқларга дуч келишларини бир неча бор таъкидлаб ўтишган.

Чегара билмас мухбирлар журнали 2020 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексида 180 мамлакат орасида Жазоирга 146 ўринни раво кўрган.